Алишер Усмонов «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди

авг 29 / 2018

alt

Ўзбекистон Президентининг 29 августдаги фармонига мувофиқ Усмонов Алишер Бурханович «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.

Асли ўзбекистонлик миллиардер, Россиянинг «USM Holding» акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари Алишер Усмоновга ушбу мукофот Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда йирик инвестицион лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган катта ҳиссаси, халқимизнинг миллий қадрияти ва бой тарихий ёдгорликларини қайта тиклаш ва асраб-авайлаш мақсадида Ўзбекистонда диний-маданий аҳамиятга эга бўлган объектларни барпо этиш борасидаги фаол иштироки, Ватанига ёшлар учун ўрнак бўладиган даражадаги самимий муҳаббати ҳамда республикамизда туризм салоҳиятини ва спорт соҳасини ривожлантиришдаги ҳамкорлиги учун берилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                   Ш.МИРЗИЁЕВ

 

Тошкент шаҳри,

2018 йил 29 август

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *