Автомобилга ишончномани ваколатни бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқи билан беришга рухсат этилиши мумкин

сен 12 / 2018

alt

Транспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этишга ваколатларни расмийлаштириш қоидаларига киритиладиган ўзгартиришлар муҳокамага қўйилди, деб ёзади "Норма".

Ҳужжатда 2001 йилдан амал қилаётган қуйидаги 2 та тақиқни бекор қилиш таклиф этилмоқда:

автомототранспорт воситаларига нисбатан ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни нотариал расмийлаштиришга бўлган тақиқ - айни пайтда бу ишончнома бўйича жисмоний шахсга тегишли бўлган транспортни бошқарадиган ҳар бир шахсга ишончнома фақат мулкдор томонидан берилади;

Ўзбекистон резидентлари бўлмаган шахсларга автомототранспорт воситалари ижара шартномаларини нотариал расмийлаштиришга бўлган тақиқ – бу тақиқ бўйича айни пайтда чет эллик фуқаролар автомобилларни ижарага ололмайдилар.

Бундан ташқари, енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш хизматларини кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар ўртасида 30 кунгача бўлган муддатга автомобилнинг ижара шартномасини мажбурий нотариал тасдиқлаш бекор қилинганлиги муносабати билан бундай шартномаларни ЙҲХДХ органларида ҳисобга қўйиш талаб этилмаслигини белгиловчи аниқлаштиришни киритиш таклиф этилмоқда (Автотранспорт воситаларига доир битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом ва Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қаранг).

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *