Фото: Тошкентда Ашхобод сайилгоҳи очилди

апр 24 / 2018

alt

23 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида пойтахтимиздаги Ашхобод сайилгоҳи очилди.

Махтумқули кўчасида барпо этилган мазкур парк 10 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган. Сайилгоҳ олди ва ҳудудида фавворалар қурилган. Туркманистоннинг рамзи бўлган ахалтеки отларининг ҳайкаллари ўрнатилган. Замонавий аттракционлар, хушманзара дарахтлар, ўриндиқлар, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шахобчалари аҳолининг мазмунли дам олиши учун қулай шароит яратган. 

Давлат раҳбарлари сайилгоҳни кўздан кечирди. Туркманистон Президенти ўзини Ашхободда юргандай ҳис қилганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов боққа дарахт кўчатлари ўтқазди.

Туркманистон Президентининг мамлакатимизга давлат ташрифи давом этмоқда.

Фото

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *