Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва "Толибон" учрашувини ўтказишга тайёр — ТИВ

июн 19 / 2018
alt
 
Ўзбекистон ўз ҳудудида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилиши учун барча зарур шароитларни яратиб беришга тайёр. Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида бу ҳақда айтилади.
 
Рамазон Ҳайити муносабати билан Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ўртасида ўт очишни ўзаро тўхтатиш тўғрисида сулҳга эришилган эди. Ўзбекистон бу қарорни олқишлаган.
 
«Ўзбекистон Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида ўт очишни тўхтатиш режими ўрнатилганини олқишлайди. Ўзбек томони мазкур сулҳ Афғонистон президенти Ашраф Ғани томонидан ўт очишни тўхтатиш режими муддатини узайтириш ҳақида эълон қилгани ортидан муддатсиз давом этишига умид билдиради», — дейилади баёнотда.
 
Қайд этилишича, 27 март куни Тошкентда ўтказилган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда эришилган келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон ушбу қўшни мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш, уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган хатти-ҳаракатларини давом эттиради. 
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *