Ўзбекистон раҳбари Вьетнамга таъзия йўллади

сен 21 / 2018

 

– Шавкат Мирзиёев Президентининг бевақт вафоти муносабати билан Вьетнам халқи ва раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

– Чан Дай Куанг 62 ёшида оғир касалликдан вафот этди

Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни Президент Чан Дай Куангнинг бевақт вафоти муносабати билан Вьетнам Социалистик Республикаси халқи ва раҳбариятига чуқур ҳамдардлик изҳор этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилади.

Вьетнам раҳбари 62 ёшли Чан Дай Куанг бугун оғир касалликдан вафот этган. У 2016 йилда президентлик лавозимини эгаллаганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *