Ўзбекистон ва Беларусь Президентларининг кенг доирадаги музокаралари бўлиб ўтди

сен 13 / 2018

alt

Кўксаройда Ўзбекистон ва Беларусь Президентларининг кенг доирадаги музокаралари бўлиб ўтди.

Музокараларда савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-комммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр амашилди. Президентлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини, бунинг учун интеллектуал, технологик, меҳнат ресурслари борлигини ва, энг муҳими, ўзаро интилиш юқорилигини таъкидлади. 

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва ҳудудлар раҳбарлари ҳамкорлик учун истиқболли лойиҳаларни таклиф қилди.

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияга товар айирбошлашнинг юқори суръатини таъминлаш, яқин йилларда уни бир миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди. 

Ҳудудлараро алоқаларни кенг йўлга қўйиш, хусусан, машинасозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, чорвачилик, мева-сабзавотни қайта ишлаш,  фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа тармоқларда кооперацияни ривожлантиришга келишиб олинди. Қўшма корхоналар ташкил этиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни учинчи давлатларга экспорт қилиш зарурлиги таъкидланди. 

Ўзбекистонда атом электр станцияси қуриш лойиҳасини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Соғлиқни сақлаш, фан ва технологиялар, олий таълим, маданият соҳаларида ҳамда фанлар академиялари ўртасида ҳамкорлик бўйича ҳам келишувларга эришилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *