Ўзбекистон ва Миср ўртасида 12 та ҳужжат имзоланди

сен 05 / 2018

Кўксаройда ўтган музокаралар бўйича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Қўшма баёноти қабул қилинди. 

Икки мамлакат ҳукумат ва вазирликлари ўртасида туризм, инвестиция, солиқ, адлия, қишлоқ хўжалиги, маданий мерос ва спорт соҳалари, ташқи ишлар ва ёшлар масалалари бўйича 12 та ҳужжат имзоланди. 

“Абдулфаттоҳ ас-Сиси жанобларининг Ўзбекистонга биринчи расмий ташрифи икки мамлакат муносабатларида тарихий аҳамиятга эга бўлди. Очиқ, дўстона ва амалий руҳда ўтган музокараларимиз барча масалалар юзасидан ёндашув ва қарашларимиз ўхшашлигини кўрсатди. Ишончим комилки, бугунги келишувлар Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги муносабатларни сифат ва моҳият жиҳатидан бойитиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни янги, юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади”, деди Шавкат Мирзиёев.

Бугунги ташрифимиз тўла тасдиқ бн айтишим мукинки бу ташриф тарихий аҳамиятга эга, деди Миср Президенти. Бугунги имзоланган ҳужжатлар икки давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш одимини жадаллаштиришга туртки бўлади. Биз хавфсизлик, мудофаа, сайёҳлик ва маданият, таълим ҳамда яна бир қанча соҳаларда келишиб олдик. Бу ҳаморлигимиз яқин келажакда ўз ифодасини беради, деб айта оламан, – таъкидлади Абдулфаттоҳ ас-Сиси.

Абдулфаттоҳ ас-Сисининг мамлакатимизга расмий ташрифи бугун якунланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *