Хорижда ишлаётган ўзбекистонликларга ҳам иш стажи ёзилади

июл 06 / 2018

Картинки по запросу иш стажи

Энди хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳам қонунчилик доирасида иш стажи ёзилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида белгилаб қўйилган.

Қарорга мувофиқ, хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини ихтиёрий равишда тўлаш тартиби жорий этилади. Бунда тўловлар амалга оширилган даврлар белгиланган тартибда меҳнат стажига қўшилади.

Бу ҳаракат жорий йил 1 августдан бошлаб амалга оширилиши режалаштирилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *