ИИВ тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

авг 16 / 2018

alt

Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради.

Жумладан,

подполковник Дўстматов Рустамжон Холмирзаевич, ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи;

подполковник Ортиқбоев Файзулла Қосимович, ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозими вазифасини бажарувчиси;

подполковник Аҳмадхўжаев Абдуазим Раҳматович, ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғининг ўринбосари, Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозими вазифасини бажарувчиси;

подполковник Абдуллаев Илҳом Сайфутдинович, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи;

подполковник Орзиқулов Шерзодбек Муимжонович, Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — тергов бошқармаси бошлиғи;

полковник Нарзуллаев Улукберди, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

подполковник Аҳмедов Отамурод Бахтиёрович, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси;

подполковник Тиллаев Икром Рустамжонович, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси;

подполковник Зоитов Зияуатдин Имоматдинович, Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;

подполковник Сариқулов Музаффар Жониқулович, Жиззах вилояти, Зарбдор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;

подполковник Ҳасанов Жаҳонгир Маҳаммаджонович, Фарғона вилояти, Боғдод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;

подполковник Ғаниев Ғайрат Аҳмаджонович, Наманган вилояти, Уйчи тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;

подполковник Инағомов Атхам Рустамхўжаевич, Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;

подполковник Ўринбоев Шарофжон Шарифович, Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси;

подполковник Санақулов Ботирали Юсупович, Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи;

подполковник Дониёров Иброҳим Эшқувватович, Самарқанд вилояти, Булунғур тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси;

майор Раҳмонов Суннат Акбарович, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, лавозимларига тайинланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *