Лола Каримова-Тиллаева отасини хотирлади (видео)

сен 02 / 2018

Лола Каримова-Тиллаева отаси, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти марҳум Ислом Каримовни хотирлади:

Сизни жуда ҳам соғинаман, вақт ҳам бу туйғуни енга олмаяпти…аксинча, хотираларим мени ўтмишнинг турли онларига чорлайди ва мен хаёлан ўша дамларни қайта ва қайта яшаб ўтаман. Кўп ҳолларда сиз айтган гаплар моҳиятини фақат эндиликда тўлиқ англаяпман. Кўплаб ўтмишдаги сўзлар ва лавҳалар кўз ўнгимда туриб, аста-секин тушларимга ўтади, ва бу рўёда биз сиз билан яна учрашамиз.
2 сентябрь сизнинг хотира кунингиз ва бугун сиз фарзандларингиз томонидан айтилган ҳар бир сўзни эшитасиз. Ушбу ёрқин хотирангиз абадий бўлсин, Отажон, – деб ёзади Лола Каримова-Тиллаева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Видео

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *