Миср Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

сен 03 / 2018

Картинки по запросу Президент египта ас-Сиси

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 4-5 сентябрь кунлари Миср Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн ас-Сиси расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.

Бўлажак олий даражадаги учрашувларда Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш ҳамда минтақавий ва ҳудудий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган салмоқли ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *