Президент девони Президент маъмуриятига айлантирилди

авг 27 / 2018

alt

Президент девони Президент маъмурияти этиб қайта ташкил этилади. Бу ҳақда UZ24'нинг ҳукуматдаги манбаси хабар беради.

Зайнобиддин Низомиддинов маъмурият раҳбари этиб тайинланган. Президентнинг давлат маслаҳатчилари институти фаолияти тугатилмоқда. Эндиликда улар президент маслаҳатчилари ҳисобланишади.

Президент маъмуриятининг илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича секторига Абдужаббор Абдувоҳидов вақтинча раҳбарлик қилади. 

Президентнинг ёшлар сиёсати масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев лавозимидан озод қилиниб, Абдужаббор Абдувоҳидовнинг ўринбосари этиб тайинланган.

Маданият, матбуот ва ижодий ташкилотлар масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Хайриддин Султонов вазифасидан озод этилди. У давлат раҳбари спичрайтери (нутқларини ёзиб берувчи) сифатида фаолиятини давом эттиради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *