Прописка бўйича қонунчилик такомиллаштирилди

авг 30 / 2018

alt

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар беради.

Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар – чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати тасдиқланди.

Эндиликда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий прописка қилиш қуйидаги рўйхат асосида амалга оширилади:

қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган уй-жойга эга бўлган чет эл давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар – хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга;

қариндошлар – мазкур Рўйхат кучга киргунга қадар ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;

эр (хотин) – хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган бўлса;

васийлик ва ҳомийликдаги шахслар – васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;

ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар – ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;

давлат ташкилотларига ишга таклиф этиладиган мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) – мазкур шахслар лавозимда турадиган даврга;

Ўзбекистонда туғилган ёки илгари доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар – доимий яшаш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга (Тошкент вилоятидан ташқари) қайтиб келганида.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *