Шавкат Мирзиёев Афғонистон халқига ҳамдардлик билдирди

авг 16 / 2018

alt

Шавкат Мирзиёев Қобул шаҳридаги содир этилган қабиҳ террорчилик хуружи оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Афғонистон халқи ва Президент Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилади.

Давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳатланганларга шифо тилади.

alt

15 август куни Қобул шаҳридаги “Мавауд” таълим марказида машғулотлар вақтида портлаш юз берди. Натижада 48 киши ҳалок бўлди, 67 киши жароҳатланди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *