Шавкат Мирзиёев АҚШ элчисини "Дўстлик" ордени билан тақдирлади

сен 24 / 2018

 

– Памела Спратлен Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда

– У 2015 йилнинг январь ойида ўз вазифасига киришганди

– АҚШнинг янги элчиси этиб Даниел Розенблум тайинланган

Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШнинг Фавқулодда ва мухтор элчисини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Памела Спратлен 2015 йилнинг январь ойидан Ўзбекистонда элчилик фаолиятини бошлаган.

Давлат раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, АҚШ элчиси кўп қиррали ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон – АҚШ алоқаларини изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшганини таъкидлади. 

photo5280871146557909755.jpg

Учрашув якунида мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун Памела Спратлен "Дўстлик" ордени билан тақдирланди. 

АҚШнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Даниел Розенблум тайинланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *