Шавкат Мирзиёев бугун Бекобод шаҳрига ташриф буюрди

авг 29 / 2018

alt

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 29 август куни Тошкент вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий объектлар билан танишади. Давлатимиз раҳбари Бекобод шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 18 август куни Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ташриф буюрган эди.

Ташриф давомида туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижроси ва бошқа турли ташкилотлар фаолияти билан танишган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *