Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Конституция қабул қилинганининг 24 йиллик байрами билан табриклади

дек 07 / 2016

alt

7 декабрь куни €œ"Ўзбекистон"€ анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

€œ"Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!

Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!

Ватанимиз ҳаётидаги қутлуғ сана €“- Конституциямиз қабул қилинган кунни нишонлаш арафасида гўзал ва муҳташам €œЎзбекистон€ анжуманлар саройида сизлар билан учрашиб турганимдан ғоят мамнунман.

Барчангизга, бутун халқимизга ўзимнинг чексиз ҳурмат ва эҳтиромимни изҳор этиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этишга рухсат бергайсиз.

1992 йил 8 декабрда мустақил Ўзбекистонимиз Конституциясининг қабул қилиниши мамлакатимиз ҳаётида муҳим тарихий воқеа бўлди.

Конституциянинг яратилиши ва ҳаётимизга татбиқ этилишида замонамизнинг буюк давлат арбоби, улуғ йўлбошчимиз, муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хизмати беқиёс эканини барчамиз яхши биламиз.
Олий Кенгаш депутати сифатида мен ҳам Конституциявий комиссия таркибида Бош қомусимизни яратиш ва қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этганимни доимо фахрланиб эслайман. Конституциямизнинг қандай қилиб ҳозирги мазмун ва шаклга келгани, бу мураккаб жараёнда кечган қизғин тортишув ва баҳс-мунозаралар бугунгидек ёдимда"€, деди Шавкат Мирзиёев.

Ш.Мирзиёев ўз маърузасида мамлакатимизда бўлиб ўтган муҳим сиёсий воқеа -€“ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, шунингдек, янги қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорларнинг асосий маъносини аҳолига етказиш бўйича самарали механизм яратиш кераклиги, суд ҳокимиятининг мустақиллиги, €œ"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"€ги қонунни тезроқ амалиётга жорий этиш чора-тадбирларини кўриш лозимлиги, €œ"Соғлом она ва бола йили€" Дастури доирасида амалга оширилган ишлар, аҳолини иш билан таъминлаш, энг кам ва ўртача иш ҳақи миқдорини, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини босқичма-босқич кўпайтириш, туризмни ривожлантириш, қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон ва қулай уй-жойлар қуриш, Ички ишлар вазирлиги тизимини тубдан ўзгартириш чора-тадбирлари ва бошқа масалаларга ҳам атрофлича тўхталиб ўтди.

Маърузада кириб келаётган 2017 йилни юртимизда "€œХалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"€ деб эълон қилиш таклифи билдирилган.

€œ"Биз янги €“- 2017 йилга эзгу ва олижаноб мақсадлар билан қадам қўймоқдамиз.

Буни ҳозиргина эълон қилинган "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" бўйича барчамиз, бутун халқимиз қалбидаги орзу-интилишлар ифодаси бўлган режа ва мақсадларимиз яққол тасдиқлаб турибди.

Ишончим комил, ана шу олижаноб вазифаларни ҳал этишда давлат ва нодавлат ташкилотлар, маҳалла, хотин-қизлар, ёшлар вакиллари, кенг жамоатчилик, бутун халқимиз фаол иштирок этади.

Кириб келаётган янги йил сиёсатимизнинг бош мақсадини, яъни инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ, деган эзгу ғояни изчил давом эттириш, ҳаётимизни янада обод ва фаровон этиш йўлида яна бир улкан қадам бўлади.

Барчангизни Конституциямиз байрами билан самимий табриклаб, сизларга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман"€, дея ўз маърузасини якунлайди Шавкат Мирзиёев.

Маъруза матни тўлиқ ҳолда ЎзАда эълон қилинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *