Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

сен 06 / 2018

Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни Беларусь Республикаси, Малайзия ҳамда Туркманистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Леонид Маринич, Хенди Ассан ва Язгул Маммедовдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.

Президент элчиларни мамлакатимизда фаолият бошлагани билан самимий табриклаб, уларга ўз зиммасидаги шарафли ва масъулиятли вазифани бажаришда улкан муваффақиятлар тилади. Ўз нутқида янги элчилар вакили бўлган давлатлар Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкорлари ҳисобланишини таъкидлаб, улар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларига тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон ва Беларусь Республикасини ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган анъанавий дўстлик ришталари боғлаб келади. Биз Беларусь билан ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга муҳим аҳамият қаратмоқдамиз, деди Шавкат Мирзиёев.

Икки давлат ўртасидаги дўстона алоқалар юксак даражага кўтарилмоқда. Бу томонларнинг самарали ҳамкорлик борасидаги қатъий интилишини, минтақавий ва халқаро сиёсатга доир турли масалалар бўйича қараш ва ёндашувлари ўхшаш ёки яқин эканини кўрсатади.

Жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми салкам 4 баробар ошди! Бундай натижалар илгари ҳеч қачон бўлмаган, дея таъкидлади Президент.

Машинасозлик, фармацевтика, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа турли соҳаларда истиқболли қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда, ишбилармон доиралар ва етакчи корхоналарнинг бизнес алоқалари мустаҳкамланмоқда.

Шу йил апрель ойида Тошкентда ўтказилган Беларусь маданият ва кино кунлари маданий-гуманитар муносабатларимиз тарихидаги ёрқин воқеа бўлди. Август ойида эса Тошкент шаҳрида Беларусь халқ шоири Якуб Колас хотирасига ҳайкал ўрнатилиб, марказий кўчалардан бирига унинг номи берилди.

Аминманки, яқин кунларда Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистон Республикасига амалга оширадиган расмий ташрифи давлатлараро муносабатларимиз тарихида янги саҳифа очади, деди Шавкат Мирзиёев.

Мамлакатимизда элчи бўлиб иш бошлаётган Леонид Маринич катта тажрибаси ва салоҳияти билан Ўзбекистон билан Беларусь ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришига ишонч билдирилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *