Шавкат Мирзиёев Италия Президентига ҳамдардлик йўллади

авг 15 / 2018

alt

Шавкат Мирзиёев Генуя шаҳри яқинидаги автомобиль кўприги қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Италия Президенти Сержо Маттареллага таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилади.

Италиянинг Генуя шаҳри яқинида автомобиллар ҳаракатланаётган кўприкнинг 100 метрча қисми қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида ҳаракатланаётган тахминан 20 тача автомобилнинг бир нечтаси дарёга қулаган. Жабрланганлар ва қурбонлар сони ўндан ортиқ.

Бундан ташқари, кўприк ости ва яқинида савдо марказлари, саноат омборлари ҳамда айрим аҳоли уй-жойлари бўлган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *