Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тошкентга келган Миср Президентини кутиб олди (фото)

сен 05 / 2018

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 4 сентябрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий маратабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди. 

Ўзбекистон ва Миср Президентларининг асосий музокаралари 5 сентябрь куни Кўксаройда бўлиб ўтади. Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Музокаралар якуни бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти ва қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *