Шавкат Мирзиёев Туркия Президентига ҳамдардлик билдирди

дек 19 / 2016

alt

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғонга мамлакатнинг Кайсери вилоятида содир этилган ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракати муносабати билан Туркия раҳбарияти ва бутун халқига чуқур таъзия билдирилган мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилади.
Мирзиёев ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор қилди.

Маълумот учун, 17 декабрь куни  Эржиес Университетига кираверишда содир этилган портлаш оқибатида 13 киши қурбон бўлди ва 56 киши жароҳатланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *