Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Хоразмга ташриф буюрди (+фото)

апр 24 / 2018

alt

Шавкат Мирзиёев 24 апрель куни Хоразм вилоятига келди ва Урганч халқаро аэропортида Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати. 

Хоразмда ушбу ташрифга катта тайёргарлик кўрилган. Президентларни кутиб олиш учун Урганч халқаро аэропорти ва кўчаларга минглаб одамлар чиққан.

Ташриф дастуридан бир қатор маданий тадбирлар ўрин олган. Давлат раҳбарларининг Урганч туманидаги “Улли ҳовли”, Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” ва Нуриллабой тарихий мажмуаларни бориб кўриши, Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон – Туркманистон санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этиши режалаштирилган.

Фото

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *