Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентдаги Махтумқули кўчасига ташриф буюрди

апр 23 / 2018

alt

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан пойтахтимизнинг марказий кўчаларидан бирига буюк туркман шоири Махтумқулининг номи берилган эди. Бу ерда сўлим хиёбон барпо этилиб, атрофи янада обод қилинди. Кўча бошида шоирга монумент ўрнатилди.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентдаги Махтумқули кўчасига ташриф буюрди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбарлари мазкур ёдгорлик пойига гуллар қўйди. 

Шавкат Мирзиёев монументнинг мазмун-моҳияти, бу ерда амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Яхлит ансамблга айланган бу маскан Гурбангули Бердимуҳамедовда катта таассурот қолдирди. Туркман халқи, адабиёти ва маданиятига кўрсатган ҳурмати учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *