Шайхонтоҳур туманига ҳоким в.б. тайинланди

авг 16 / 2018

alt

Муҳамедханов Шуҳрат Санжарович 15 августдан бошлаб Шайхонтоҳур тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Бунга қадар у Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Муҳамедханов Шуҳрат Санжарович 1958 йилда Тошкент шаҳрида туғилган

1980 йилда - Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган
2015 йилда - Тошйўловчитрансхизмат” унитар корхонаси директори ўринбосари
2016 йилда - “Alliance Capital K/S” компанияси доимий муассасаси бошлиғи
2018 йилда - Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаган

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *