Стокгольмдаги теракт ижрочиси Раҳмат Оқилов умрбод қамоқ жазосини энг қаттиқ тартибли қамоқхонада ўтайди

июл 23 / 2018

alt

2017 йилда Стокгольмда теракт содир этганликда айбланиб, умрбод озодликдан маҳрум этилган, асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган, Раҳмат Оқилов муддатни Кумла қамоқхонасининг махсус бўлимида ўтайди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фикрига кўра, Оқилов қочишга уриниши мумкин, шу сабабли у Швециядаги энг қаттиқ тартибли қамоқхонага жойлаштирилди, деб хабар қилади SVT телеканали.

Зўравонлик бўйича ўз қарашлари билан бошқа маҳбусларга таъсир ўтказиши мумкинлигига доир хавфлар борлиги сабабли унинг бошқа маҳбуслар билан мулоқоти чекланади.

Июнь ойида Стокгольм суди Оқиловни беш кишининг ўлими ва 119 кишини ўлдиришга уринишда айбдор, деб топди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг   

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *