Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон - Буюк Британия илмий ва таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди

янв 15 / 2016

alt
Учрашув давомида 2016 йилда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига урғу берган ҳолда икки томонлама муносабатлар батафсил кўриб чиқилди.
Парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётига илғор технологияларни жалб қилиш учун икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш бўйича таклифлар атрофлича муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва Буюк Британия илмий ва таълим муассасалари ўртасидаги алмашинувларни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради ТИВ ахборот хизмати.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *