ТИВда Ўзбекистон-Британиянинг савдо-иқтисодий муносабатлари муҳокама қилинди

ноя 21 / 2016

alt‚ 

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгаши (ССЎБК) ҳамраиси, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Барбара Логан Ҳейни қабул қилди.

Б.Ҳей ССЎБКнинг 23 мажлисида иштирок этиш учун Буюк Британия бизнес вакилларидан иборат нуфузли делегацияга бош бўлиб мамлакатимизга келган.

Мулоқот давомида савдо-иқтисодий соҳадаги икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари Ўзбекистон-Британия кун тартиби нуқтайи назаридан муҳокама қилинди.

Барбара Логан Ҳей Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ССЎБКнинг 23 мажлиси ҳамда Ўзбекистоннинг қатор вазирлик ва идораларидаги учрашувлар якунлари тўғрисида сўзлаб берди.

Таъкидланганидек, ҳозирги кунда ССЎБК савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришнинг самарали механизмларидан бири ҳамда икки давлат ишбилармон доиралари ҳамкорлигининг муҳим платформаси ҳисобланади.

Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда Буюк Британия элчиси Кристофер Алан иштирок этди.

ТИВ матбуот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *