Жаҳонгир Артикходжаевга дарахтларнинг ноқонуний кесилишига доир мурожаатлар бўйича тезкор чора кўриш вазифаси топширилди

авг 16 / 2018

alt

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Артикходжаевга пойтахтнинг эски шаҳар қисми, маданий мерос объектлари ва атроф-муҳит қулай экологик ҳолатининг сақланиши, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, манзарали дарахтлар ва гуллар эккан ҳолда яшил ҳудудлар барпо этиш, дарахтлар ва ўсимликларнинг ноқонуний кесилишдан ҳимоя қилиш вазифаси топширилди. Бу Президентнинг 15 августдаги фармонида кўзда тутилган.

Фармонга мувофиқ, шаҳар ҳокими инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари томонидан шаҳарсозлик регламентлари ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати бўйича талабларга риоя этилиши, инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал қилиш, бунда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишларнинг натижадорлигига ўз фаолиятида алоҳида эътибор қаратиш, холислик ва очиқлик принципларига риоя этиш, шунингдек, Тошкент шаҳри аҳолиси манфаатларини ҳисобга олиши белгиланди.

Жаҳонгир Артикходжаевга ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган ва турли қонунбузарликлар (дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, маданий мерос объектларига зарар етказиш ва бошқалар) билан боғлиқ фуқаролар мурожаатлари ва шикоятлари бўйича тезкор чоралар кўриш юзасидан масъулият юклатилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *