11 минг дона Президент совғалари ҳудудларга етказилди

дек 27 / 2017

alt

“Президент арчаси” тадбири доирасида Халқ таълими вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ўғил-қизлари, “SOS – болалар маҳаллалари”, Гўдаклар уйи, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат бўлган 11 минг дона Президент совғалари тайёрланди.

alt

Жами 3 минг 734 дона Президент совғалари автотранспортларда Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрига,  6 минг 265  дона Президент совғалари эса “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг самолётлари орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва 9 та вилоятга етказилди.

Совғалар 29-30 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ташкил этиладиган “Президент арчаси” тадбирларида кичкинтойларга тантанали равишда топширилади.

 Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *