15 июлдан табиий газ тарифлари оширилади

июн 30 / 2017

alt

«Ўзбекнефтегаз» 15 июлдан аҳолига етказиб бериладиган табиий газ тарифлари оширилишини маълум қилди.

Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган янги тарифга кўра, аҳолига бериладиган табиий газнинг 10 кубометри ҳисоблагич бўлган ҳолда 2461,2 сўмдан 2634 сўмга ошади.

Ишлатилган газнинг 10 кубометри ҳисоблагич бўлмаган ҳолда:

- овқат пишириш ва иссиқ сув таъминоти учун 4225,9 сўмдан 4555,9 сўмга;

- иситиш учун 1973,7 сўмдан 2112,45 сўмга қимматлашади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта табиий газ нархи ўтган йилнинг 1 октябрида қимматлашганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *