2017 йил Ўзбекистонда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилинди

дек 07 / 2016

alt

Бугун, 7 декабрь куни пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллик байрамига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг янги сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди. Маълумки, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан республикамизда 1997 йилдан буён Конституция куни байрами арафасида кириб келадиган янги йилни номлаш анъанага айланган.

Ушбу анъанага мувофиқ,  Шавкат Мирзиёев 2017 йилни юртимизда €œ€"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилишни таклиф этди.

1997-2016 йиллар оралиғида қуйидагича ном берилган:

1997 йил - "Инсон манфаатлари йили"

1998 йил - "Оила йили"

1999 йил - "Аёллар йили"

2000 йил - "Соғлом авлод йили"

2001 йил - "Оналар ва болалар йили"

2002 йил - "Қарияларни қадрлаш йили"

2003 йил - "Обод маҳалла йили"

2004 йил - "Меҳр ва мурувват йили"

2005 йил - "Сиҳат-саломатлик йили"

2006 йил - "Ҳомийлар ва шифокорлар йили"

2007 йил - "Ижтимоий ҳимоя йили"

2008 йил - "Ёшлар йили"

2009 йил - "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили"

2010 йил - "Баркамол авлод йили"

2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили"

2012 йил - "Мустаҳкам оила йили"

2013 йил - "Обод турмуш йили"

2014 йил - "Соғлом бола йили"

2015 йил - "Кексаларни эъзозлаш йили"

2016 йил - "Соғлом она ва соғлом бола йили"

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    07 декабр 2016, 23:40

    Халикимиз томонидан билдирилган ишончни яна бир наъмунаси бу!

  • холка
    07 декабр 2016, 18:34

    юртдошларимизга хар бир йилимиз мувофаққиятли бўлишини тилайман

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *