2018 йил 1 июлдан мобиль алоқа хизматлари учун ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилади

июн 19 / 2017

alt

2018 йил 1 июлдан мобиль алоқа хизматлари учун ҳисоб-китоблар амалга оширилади. Бу бўйича янги ҳужжат Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан эълон қилинди.

Мазкур янги таҳрирдаги «Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш ҚОИДАЛАРИ»ининг 55-бандида ёзилишича, 2018 йил 1 июлдан тарифларни ўрнатиш ва кўрсатилаётган мобиль алоқа хизматлари учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга оширилади.

Тарифларни ўрнатишда ва кўрсатилаётган мобиль алоқа хизматлари учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда, хорижий валютадан, шунингдек, хорижий валютадаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланишга қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда, тартиб ва шартларда йўл қўйилади.

Абонентлар билан барча ҳисоб-китоблар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ва шартларда олиб борилади.

Шартнома бекор қилинган ҳолларда абонент аванс сифатида киритилган пул маблағларини қайтариш учун операторга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолда оператор ўн беш кун муддат ичида пул маблағларининг фойдаланилмаган қолдиғини қайтаришга мажбур.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    20 июн 2017, 06:34

    бу хужжатни шу йилда амалга ошириш керак эди. Узимизни 2- та узмобил ва umc борку? Ахолини факат umc компанияси уйлаяпти.

  • Мехмон
    19 июн 2017, 22:17

    Bu katta yangilik davlatimizning fuqarolar huquqlari buzilmasligi, qilingan to'lovlarning ishlatmay qolgan qismini qaytarish va ularga qulay bo'lishi uchun qilinayotgan sayu-xarakatlar demakdir. Bundanda ulkan muvaffaqiyatlar tilab qolaman. Qayimov. J. S.

  • Мехмон
    19 июн 2017, 18:32

    1 йилгача уяли олока кампаняларни бойитарканмиздее буни шу йилда амалга оширсаям анча бойип колардии уяли олака компаниялари чунки доллирни сумимизга нисбатан тухтамасдан ошишига караганда йил охирига бориб телефондан фойдаланиш муоммо бб колади манимча шундогам анча ошипкетвоттикуу

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *