2018 йил Грин Кард дастурига рўйхатга олиш 4 октябрдан бошланади

сен 28 / 2016

alt

Мурожаатчилар DV Дастурида 2016 йил 4 октябрь, cешанба куни, Тошкент вақти билан соат 21:00дан бошлаб рўйхатдан ўтишлари мумкин.  Рўйхатга олиш даври 2016 йил 7 ноябрь, душанба куни, Тошкент вақти билан 22:00да тугайди. Барча аризалар электрон равишда рўйхатга олиш даврида http://www.dvlottery.state.gov саҳифаси орқали топширилиши шарт ва DV Лотереясига ариза бериш учун ҳеч қандай ҳақ олинмайди. 

Барча мурожаатчилар аризаларининг мақомини кейинчалик текшириш учун ариза топшириб бўлганларидан сўнг ўз тасдиқлов варақларини босмадан чиқариб сақлаб қўйишлари шарт.  Мурожаат этувчиларга аризаларини топшириш учун рўйхатга олиш даврининг сўнгги ҳафтасигача кутмаслик тавсия этилади. Дунё бўйича талабнинг ўта юқорилиги интернет саҳифаси ишининг секинлашувига олиб келиши мумкин.  2016 йил 7 ноябрь соат 22:00 дан кейин бирорта ҳам ариза қабул қилинмайди.  

2017 йил 2 майдан бошлаб, қатнашчилар ўзларининг аризалари рўйхатга олинганини тасдиқловчи варақларидан фойдаланиб, Давлат департаментининг интернет саҳифасида иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларига ўтиш учун танланган ёки танланмаганликлари ҳақидаги  маълумотни билиб олишлари мумкин. Мурожаатчиларга ўз тасдиқлов варақларини принтерда чоп этиб олишни ва 2018 йил 30 сентябрга қадар, улар лотереяда ғолиб бўлган ёки бўлмаганликларидан қатъий назар, сақлаб қўйишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз.

DV Лотереясининг талабларига жавоб бериш учун мурожаат этувчи ушбу лотереяда қатнашиши мумкин бўлган давлатлардан бири, шу жумладан, Ўзбекистондан бўлиши ва ўрта мактаб даражасига тенг маълумотга эга бўлиши керак. 

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ахборот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

  • Асалому алэйкум мани исмим Анвар УЗБ давлвтмз тара
    30 июл 2018, 23:18

    Хам борб ишлэ хам юртмга фойдам тегса минадор буламан +998943640776

  • Хамраев Кодирали Бахридинович
    22 феврал 2018, 22:50

    Америкага бориб ишламокчиман.хунарим пайвандчи.1996й.16февралда тугулганман.оилада 2 фарзандмиз.кичиги ман.онам рухий касал.келажакда ишлаб онамни бахтли килмокчиман.шароитимиз огир.дадам бизни ташлаб кетганлар.хозирда бувим карамогидамиз.насиб килармикан.америкага бориш.

  • Хамраев Кодирали Бахридинович
    22 феврал 2018, 22:47

    Америкага бориб ишламокчиман.хунарим пайвандчи.1996й.16февралда тугулганман.оилада 2 фарзандмиз.кичиги ман.онам рухий касал.келажакда ишлаб онамни бахтли килмокчиман.шароитимиз огир.дадам бизни ташлаб кетганлар.хозирда бувим карамогидамиз.насиб килармикан.америкага бориш.

  • Кучкорова Мадинабону Элбаевна
    22 феврал 2018, 22:42

    Америкага бориб ишламокчиман.самарканд вилояти каттакургон шахар пайшанба туманида яшайман.маълумотим урта.рус тилини мукаммал биламан.1 нафар угил фарзандим бор.огир мехнатдан куркмайиман 12 соат ишлай оламан.бориб ишлаш насиб килармикан.

  • Мехмон
    20 октябр 2017, 20:25

    Amerikaga borish mengayam nasib qilarmikan

  • Мехмон
    30 сентябр 2016, 22:59

    Turabova zilola sharipovna

  • Мехмон
    29 сентябр 2016, 10:53

    Шу ўзи ютадимикин?
    Америкага кетиш учун ҳам пул керак!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *