28 августда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

авг 27 / 2018

alt

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 28 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-16 даража илиқ, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *