3 августгача Ўзбекистон ҳудудида жазирама кузатилмайди

июл 30 / 2018

alt

Жорий йилнинг 28 июл куни Телеграм, шунингдек бир қатор ахборот сайтларида гўёки, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарқатган маълумот дея Республика ҳудудларида яқин кунларда ҳаво хароратининг кескин кўтарилиб кетиши тўғрисида маълумот тарқатилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги яқин кунларда ҳаво хароратининг кескин кўтарилиб кетиши тўғрисидаги маълумотни рад этади.

Биз Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази республика ҳудудида ҳароратнинг кескин кўтарилиши тўғрисидаги маълумот бермаганлигини маълум қиламиз, дейилади вазирлик хабарида.

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, 3 августга қадар республика ҳудудида кечаси 17-22 кундузи 32-37 даража иссиқ бўлиши кутилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *