48 тонна гилосни сотиб беришни ваъда қилган фирибгарни ушлаш чоралари кўрилди

мая 07 / 2018

alt

Тошкент шаҳрида фуқарони 48 тонна гилосга чув туширган фирибгар қўлга олинди, деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.

2017 йил июнь ойида Чилонзор туманида яшовчи, А.Ҳ. хусусий тадбиркор, К.У.га Россия Федерациясида умумий қиймати 61.000 АҚШ долларлик 48 тонна гилос мева маҳсулотларини сотиб беришини ваъда қилиб, уларни олиб кетган ва берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги маълум бўлган. 

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 4 май куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, А.Ҳ.ни ушлаш чоралари кўрилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *