7 сентябрдан Afrosiyob Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент йўналишида мунтазам қатнай бошлайди

сен 05 / 2018

alt

Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишидаги №760/759- Afrosiyob электропездининг қатновига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари " АЖ ахборот хизмати хабар беради.

Унга кўра, 7 сентябрдан бошлаб мазкур электропезднинг Шаҳрисабз шаҳригача мунтазам қатнови йўлга қўйилади ва Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатиш бошланади.

№760-Afrosiyob электропездининг Тошкентдан Қаршигача бугунги кундаги ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади, Қаршидан Шаҳрисабзга эса соат 11.30 жўнайди.

№759- Afrosiyob электропезди Шаҳрисабздан Қаршига эса соат 15.43  ҳаракатини бошлайди. Қаршидан Тошкентга бугунги кундаги ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.

Ҳаракат жадвали ҳақидаги қўшимча маълумотларни расмий railway.uz сайтидан ва жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда худудий темир йўл маълумотхоналаридан билиб олиш мумкин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *