808 млн долларлик иш: Швейцария суди Гулнора Каримованинг апелляцияни рад қилди

авг 16 / 2018

alt


31 июль куни жиноий ишлар бўйича Швейцария Федерал суди томонидан Гулнора Каримованинг аппеляцияси рад этилди. EАDaily нашри тарқатган хабарга кўра, унга тегишли 800 миллион Швейцария франки (808 млн доллар) Тошкентга қайтарилади. 

Каримованинг апелляцияси унинг Женевадаги адвокати Грегуар Манжа томонидан Швейцария банкларидаги музлатилган 800 миллион франкнинг 686,7 миллион долларини Ўзбекистонга қайтариш борасидаги қарор бўйича киритилганди.

Маълум бўлишича, Каримованинг собиқ ишончли икки одами — Гаяне Авакян ва Рустам Мадумаров ўз айбларига иқрор бўлишган ва пулларни Ўзбекистонга қайтарилишини сўрашган.

Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан бир қатор жиноятларда айбдор деб топилган. Жумладан, Каримова жиноий гуруҳ тузишга алоқадорлик, ўғирлик, пул ундириш, давлат маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориш, солиқлар тўлашдан бош тортиш каби жиноятларда айбланган ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Грегуар Манжа мижози Гулнора Каримова билан уч марта — 2016 йил декабри, 2018 йил апрели ва июнида учрашган.

Айни пайтда Каримова Тошкентдан 3 соатлик йўл узоқлигида жойлашган қамоқхонада сақланмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *