9 май куни Тошкентда байрам салюти отилади

мая 09 / 2018

alt

9 май куни соат 21:00 да Тошкент шаҳридаги Миллий боғнинг «Наврўз» майдонида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан салют отилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Ҳозирда «Наврўз» майдонида тўплар ва салют қурилмалари учун махсус ўт очиш позициялари жиҳозланган бўлиб, артиллерия тизимлари ва ишга тушириш қурилмалари шай ҳолатга келтирилган.

Байрамга бағишлаб салют қурилмаларидан жами 42 та салют отилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *