9 сентябрь куни Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

сен 08 / 2018

9 сентябрь куни Ёшлар иттифоқи томонидан Мустақилликнинг 27 йиллиги муносабати билан «Мустақиллик марафони» ташкиллаштирилади. 

Марафон Яккасарой тумани Глинка кўчасидан бошланади ва Нукус, А. Қодирий, Абай, Олмазор, И. Каримов кўчалари орқали ўтиб, «Пахтакор» стадионида якунланади.

Марафон давомида иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 9 сентябрь куни 9:00 дан 13:00 гача қатор кўчалар автоҳаракат учун вақтичалик беркитилади, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ИИББ.

Ҳаракат тўхтатиладиган кўчалар рўйхати:

Глинка кўчаси – Шота Руставели кўчасидан Нукус кўчасигача;
Нукус кўчаси – А. Қаҳҳор кўчасидан А. Қодирий кўчасигача;
Қодирий кўчаси– Нукус кўчасидан Абай кўчасигача;
Абай кўчаси – А. Қодирий кўчасидан Олмазор кўчасигача;
Олмазор кўчаси – Абай кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
Ислом Каримов кўчаси – Олмазор кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *