9 та ОТМда тўлов-контракт асосида қўшимча қабул квоталари тасдиқланди (+рўйхат)

сен 22 / 2018

 

– Бакалавр босқичига — 380,  магистратурага — 40 нафар талаба қабул қилинади

– Ҳужжатларни 25 сентябргача топшириш мумкин

– Кириш имтиҳонлари 28-30 сентябрь кунлари ўтказилади

– Ўқиш 2 октябрдан бошланади

– Контрактни тўлаш муддати 31 октябргача

alt

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 17 сентябрдаги 9-сонли баёни билан 9 та олий таълим муассасасига 2018/2019 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қўшимча қабул квоталари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Булар:

1.Тошкент давлат техника университети – 75 та (бакалавриат);

2.Тошкент давлат стоматология институти – 60 та (бакалавриат);

3.Тошкент кимё-технология институти – 20 та (магистратура);

4.Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети – 10 та (магистратура);

5.Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти – 25 та (бакалавриат);

6.Миллий рассомлик ва дизайн институти – 20 та (бакалавриат);

7.Наманган муҳандислик-технология институти – 60 та (бакалавриат);

8.Наманган муҳандислик-қурилиш институти – 60 та (бакалавриат);

9.Андижон машинасозлик институти – 90 та (бакалавриат – 80 та, магистратура – 10 та).

Қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриат ва магистратурага абитуриентлардан ҳужжатлар 25 сентябргача қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари олий таълим муассасалари томонидан 28-30 сентябрь кунлари ўтказилади.

Ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун ўқиш истисно тариқасида 2 октябрдан бошланади.

Кириш синовлари натижаси бўйича тўлов-контракт асосида қўшма таълим дастурларида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга тўлов-контракт шартларини бажаришнинг охирги муддати 31 октябрь этиб белгиланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *