"Адолат" СДП фаоллари уруш ва меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олишди

апр 26 / 2017

alt

Айни кунларда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 4 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармони ва "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ҳудудий ташкилотлари томонидан жойларда кексалар ҳолидан хабар олиниб, улар иштирокида учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири пойтахтимизда “Юрт фидойилари хотираси – қалбларда барҳаёт” мавзуида ташкил этилди. Унда бир гуруҳ иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари учун байрам дастурхони ёзилди.

alt

Партия фахрийлари ва фаоллари, депутатлар ҳамда “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари ҳам иштирок этган мазкур уч авлод учрашувида уруш қатнашчилари ва фронт ортида хизмат қилган фахрийлар йиғилганларга дунё халқлари бошига мусибат солган машъум уруш, ўша оғир кунларни матонат билан енгиб ўтган ота-боболаримизнинг енгилмас иродаси, чексиз матонати ҳақида ҳақида сўзлаб бердилар. Ёшларга бугунги тинч-осойишта кунларга осонликча эришилмагани, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш лозимлиги ҳаётий мисоллар асосида чуқур тушунтирилди. Юртимизда яратилган шароит ва имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда чуқур билим олиш, яхши касб эгаси бўлиш, шу орқали Ватанимиз тараққиёти учун ҳисса қўшиш ёш авлоднинг муқаддас бурчи эканлиги таъкидланди.

Тадбир давомида таниқли шоир ва хонандаларнинг тинчликни, Ватанни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлари нуронийларга кўтаринки кайфият бахш этди.

Маънавий-марифий тадбир доирасида, шунингдек, партия фаоллари ва “Ёш адолатчилар” қаноти аъзоларидан иборат ташаббускор гуруҳ Чилонзор туманидаги “2-Чарх Камолон” маҳалласида истиқомат қилувчи бир қатор уруш ва меҳнат фахрийларининг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олишди. Улар билан дилдан суҳбат қурилиб, байрам билан муборакбод этилди, совғалар улашилиб, хонадон ишларига кўмаклашилди.

alt

alt

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрлик, ёшларнинг ҳурмат ва эҳтироми мамлакатимизда инсон манфаати, унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун эканини яна бир карра намоён этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП матбуот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *