"Афросиёб" поезди илк бор Шаҳрисабзгача борди

авг 30 / 2018
ОНЛАЙН.
 
Техник синовлар муваффақиятли ўтказилган Қарши-Китоб темир йўл линияси 30 август куни фойдаланишга топширилди. Қашқадарё вилоятига қатновчи "Афросиёб" поезди Қарши шаҳри орқали илк бор Шаҳрисабзга етиб борди. 
 
Қарши-Китоб темир йўл линиясини модернизация қилиш ва электрлаштириш лойиҳаси тўлиқ ниҳоясига етказилди. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг тажрибали мутахассислари умумий узунлиги қарийиб 124 километрдан иборат бўлган мазкур лойиҳанинг қисқа муддатда, сифатли қилиб амалга оширишди.
 
Эътиборлиси, 94 километр масофани ташкил этувчи "Тошгузар-Китоб" линияси тўлиқ электлаштирилиб, юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар қатнови учун мослаштирилди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *