Андижонда бепул кутубхона очилди (фото)

авг 24 / 2018

alt

“Ўзавтотранс“ агентлиги Андижон вилояти бошқармаси рахбарияти томонидан 10 кв метр майдонда қурилган бинода кутубхона ташкил этилди.

alt

Кутубхона кечаю-кундуз фаолият кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, куннинг барча вақтида фойдаланиш мумкин.

Кутубхонанинг китоб фондини тўлдириш учун бошқарма ходимлари ва транспорт корхоналари томонидан турли мавзудаги китоблар тақдим этилди. Ҳозирги кунда кутубхонада жаҳон адабиёти, болалар адабиёти, диний-маърифий адабиётлар, ўзбек шеърияти, ўзбек классик ва замонавий романчилиги, турли энциклопедиялар ва техник адабиётлар йўналишларида 500 дан ортиқ китоблар мавжуд.

alt

Шунингдек, куни-кеча кутубхона “Ҳилол-нашр” нашриётининг Андижондаги китоб дўконидан сотиб олинган 20 дан ортиқ диний-маърифий мавзудаги китоблар билан бойитилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *