Андижонда ўзи ва икки боласини каналга ташлаган аёл тирик қолди, фарзандлари воқеа жойида ҳалок бўлди

июн 26 / 2018
alt
 
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, андижонлик аёл ўзи ва икки боласининг жонига суиқасд қилди.
 
25 июнь куни вилоятнинг Жалақудуқ туманида яшовчи Б.А. “Урғи” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Шаҳрихонсой” каналига ўзини ва бирга яшаган фарзандлари М.А. ҳамда Ш.А.ни ташлаб юборган.
 
Унинг маҳалладоши тезкорлик билан қутқаришга ҳаракат қилганига қарамай, аёлнинг фарзандлари воқеа жойида вафот этган, ўзи эса касалхонага ётқизилган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *