Асака тумани "Электр тармоқлари корхонаси" бошлиғи ўринбосари қўлга олинди

авг 08 / 2018

 

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Шаҳрихон туманида фаолият кўрсатувчи тадбиркорнинг аризасига асосан тезкор тадбирда ўтказилди.

Асака тумани "Электр тармоқлари корхонаси" бошлиғи ўринбосари Абдуллаев тадбиркордан Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан назорат тадбирида текширишда ундан олиб қўйилган 470 дона тегишли сертификатлари бўлмаган электр ҳисоблагичларни мазкур бюро тизимида ишловчи танишлари орқали унинг ўзига қайтарилишини ҳал этиб бериш эвазиги 500 АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда “Тошкент” телеканалининг “Вақт” информацион дастурида лавҳа берилди.

Келишилган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди. Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани "Электр тармоқлари корхонаси" бошлиғи ўринбосари Абдуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *