«Аурум 898» тунги клубида юз берган ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди (видео)

авг 25 / 2018

alt

«Тошкент» телеканалининг «Пойтахт-Вазият» дастурида «Аурум 898» тунги клубида спортчи Жамшид Кенжаевнинг ўлимига сабаб бўлган фожиа тафсилотлари маълум қилинди.

Айтилишича, Жамшид Кенжаев 8 август куни танишининг туғилган куни муносабати билан уюштирилган зиёфатда иштирок этган ва спиртли ичимлик ичган. Соат 23:30 атрофида тунги клубга борган. Ёнидаги пичоқни кўрган қўриқчилар уни ичкарига қўйишмагач, икки қўриқчига пичоқ билан зарба берган. Кейин қўриқчилар унинг ўзини калтаклашган. Жароҳатлар оқибатида Кенжаев шифохонада вафот этган.

Тошкент шаҳар  прокуратураси бўлим ўринбосари Фарҳод Бобониязовнинг маълум қилишича, тунги клубнинг 4 нафар қўриқчисига нисбатан Жиноят кодексининг 97- ва 277-моддалари билан жиноий иш очилган.

Дастурда қайд этилишича, қўриқчиларга хизмат вақтида биталар, пичоқлар ва бошқа турдаги қуроллардан фойдаланишга рухсат берилган. Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари тунги клуб фаолиятини текширишмоқда.

Тошкент шаҳар  прокуратураси вакилининг сўзларига кўра, марҳум спортчининг ўзига ҳам Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида баҳо берилиб, қонуний қарор қабул қилинади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *