АҚШ инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармонов ҳамда журналист Солижон Абдураҳмоновнинг қамоқдан озод қилинишини олқишлади

окт 05 / 2017

alt

АҚШ элчихонаси инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармонов ҳамда журналист Солижон Абдураҳмоновнинг қамоқдан озод қилинишига оид баёнот берди.

Баёнотда “Америка Қўшма Штатлари инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармоновнинг озод этилишини олқишлайди. Биз бундай ижобий қадамларни маъқуллаймиз, улар келгусида бошқа маҳбусларнинг озод этилиши ва фуқаролик жамиятига очиқроқ ёндашув учун ишора эканига умид билдирамиз.

Қўшма Штатлар Президент Мирзиёевнинг, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида таъкидлагани каби, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлашга содиқ эканини эътироф этади. Биз бундан кейин ҳам кенг кўламли сиёсий, ижтимоий ва инсон ҳуқуқлари борасидаги ислоҳотларда изчил барқарорлик ва тараққиёт бўлишига умид қиламиз”, дейилади.

Аъзам Фармонов 2006 йили, Солижон Абдураҳмонов 2008 йилда қамалган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *