«Ақтўбе фожиаси» бўйича жиноий иш судга оширилди

июл 09 / 2018

alt

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 52 нафар ўзбекистонликнинг ҳалок бўлишига олиб келган автобус ёнғини бўйича жиноий иш судга оширилди. Бу ҳақда Sputnik хабар беради.

Хабарга кўра, бу ишда 5 киши айбдор деб тан олинган, шулардан 3 нафари автобус ҳайдовчиси ва икки нафари «Азия транзит сервис» компанияси ишчиси.

Компания автобусларни рейсдан олдин кўрикдан ўтказиш мажбуриятини олган бўлган.

Автобуслар ҳайдовчиларига нисбатан суд санкцияси билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилган, компания раҳбари ва механигига нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилган. Автобус ҳайдовчиси қамоққа олиш эҳтиёт чораси билан халқаро қидирувга берилган, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Ақтўбеда автобус ёниши оқибатида 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, 2 нафар ҳамюртимиз омон қолди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *