Август ва сентябрда байрам кунларига тўғри келадиган таътил муддати қандай ҳисобланади?

июл 18 / 2018

 

2018 йилнинг август-сентябрь ойларида таътил кунларини режалаштирилиш, расмийлаштирилиш, ҳисоб-китоб қилиш ва ҳақ тўлашда Президентнинг 2017 йил 28 декабрдаги фармонига мувофиқ иш вақтини ҳисобга олиш табелига тузатиш киритиш зарур, деб ёзмоқда Norma.uz

Эслатиб ўтамиз, фармон 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган ташкилотларга татбиқ этилади.

“Қурбон ҳайит”ни нишонлаш

22 августда Ўзбекистонда “Қурбон ҳайит” байрамининг 1-куни нишонланади. Ушбу санага фармон билан 2 та дам олиш куни қўшилади, 25 ва 26 август иш кунлари бўлади.

Мустақиллик кунини нишонлаш

31 август қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди. 1 сентябрь – байрам куни (МКнинг 131-моддаси), 2 сентябрь календарь бўйича дам олиш куни ҳисобланади. Ушбу саналарга яна 2 та дам олиш куни 3 ва 4 сентябрь қўшилади. 8 ва 15 сентябрь иш кунлари бўлади.

Таътил кунларини ҳисоблашда МКнинг 131 ва 139-моддаларига мувофиқ иш, байрам, шанба ва якшанба кунларини тўғри кўрсатиш, таътил кунларини, таътилнинг бошланиш ва якунланиш саналарини тўғри ҳисоблаш, шунингдек, ходимлар учун энг қулай пайтда таътилни режалаштиришларида ёрдам бериш зарур.

Қуйидаги кўринишдаги табел-жадвалдан фойдаланишни таклиф этамиз:

alt

 

Ушбу жадвалларда қайси кунлар байрам, дам олиш кунлари ҳисобланиши ва таътил кунлари ҳисобига киритилмаслиги, шунингдек таътил кунлари ҳисобига киритиладиган қолган кунлар яққол кўринади ва уларни ҳисоблаш осон бўлади.

23 август, 3 ва 4 сентябрь ходимларнинг таътил кунлари ҳисобига киритилган бўлса, улар кейинчалик 25 август, 8 ва 15 сентябрда ишлаб беришлари керак эмас.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *